17:59 / 12.02.2019
18405

ОЧЛ. ОКМК иродали ғалабага эришиб, кейинги босқичга чиқди

Осиё Чемпионлар Лигасида 2-босқич саралаш ўйинларидан бири ўтказилди.

Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Тожикистон чемпиони «Истиқлол» билан беллашди. Мезбонлар икки марта ҳисобда орқада боришига қарамай, якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

2-дақиқадаёқ меҳмонлар Раҳимовнинг голи эвазига ҳисобни очдилар. 25-дақиқада Жўраев уни тенглаштирди. 62-дақиқада Кимсанов боши билан ОКМК дарвозасини ишғол қилиб, яна «Истиқлол»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, мезбонлар 10 дақиқа ичида уч марта рақиб дарвозасига гол урдилар. Натижада, Шихов, Ҳакимов ва Полвонов голлари эвазига ОКМК иродали ғалабага эришди.

Энди ОКМК ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан ўйнайди. Беллашув 19 февраль куни сафарда ўтказилади. Ғолиб жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

ОЧЛ-2019, 2-саралаш босқичи
12 февраль, Олмалиқ. ОКМК стадиони
ОКМК (Ўзбекистон) – Истиқлол (Тожикистон) 4:2 (1:1, 3:1)
Голлар: Жўраев (25), Шихов (72), Ҳакимов (78), Полвонов (82) – Раҳимов (2), Кимсанов (62)
ОКМК: 45.Акбар Тўраев, 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов, 9.Зафар Полвонов, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Жасур Ҳасанов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Юлдашов
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 15.Жасур Ҳакимов, 21.Ғуломҳайдар Ғуломов, 22.Миролуб Костич, 23.Акмал Шораҳмедов, 36.Шаҳбоз Умаров, 37.Шерзод Файзиев.
Истиқлол: 22.Никола Стошич, 4.Бахтиёр Қаландаров, 5.Искандар Жалилов, 7.Михайло Цакич, 10.Алишер Жалилов, 11.Муҳаммаджон Раҳимов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Фатхулло Фатхуллоев, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Олексей Ларин
Захира: 1.Рустам Ятимов, 2.Жалил Кимсанов, 8.Нуриддин Давронов, 13.Нозим Бабажонов, 14.Шериддин Бобоев, 28.Камрон Турсунов, 70.Шаҳром Сулаймонов.
Ҳакамлар: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Лакриндис Жорж, Райан Марк Галлахер (иккаласи ҳам Австралия), Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Хаил (Қатар)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

Top