Македониянинг НАТОга аъзо бўлиш муддати маълум қилинди
Македония 2020 йил баҳорига келиб НАТОга тўлақонли аъзо бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бу ҳақда 13 февраль, чоршанба куни ўз номини ошкор этишни истамаган, ҳарбий альянснинг амалдори маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, НАТО ушбу жараённи иложи борича тезлаштиришга ҳаракат қилади.
«Биз Македониянинг аъзо бўлиши тўғрисидаги баённома НАТО барча давлатлари томонидан ратификация қилиниши жараёни 12 ойни талаб қилишини кутмоқдамиз, яъни мамлакат келгуси баҳорда альянсга аъзо бўлиши мумкин», - деди манба.
Македония бу пайтга келиб, таклиф этилган аъзо сифатида ҳарбий альянс ишида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Македония парламентига киришда НАТО байроғи ўрнатилганди.
Мавзуга оид
08:30
Болтиқбўйи давлатлари НАТОдаги иттифоқчиларини Киевга ёрдамни кучайтиришга чақирди
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024