Жаҳон | 11:13 / 13.02.2019
10322
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Сеул АҚШ қўшинлари таъминоти учун харажатларни оширишдан бош тортди

Фото: Kacper Pempel/Reuters

Жанубий Корея АҚШ қўшинлари таъминоти учун харажатларнинг янги ўсиши эҳтимолини рад этди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Қайд этилишича, бу ҳақда Жанубий Корея маъмуриятининг вакили Ким Ий Гём маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қўшинларининг таъминоти учун харажатлар ҳозирги даражада сақланиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати АҚШ қўшинларининг таъминоти учун харажатларни 1 млрд долларга етказишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид