Фан-техника | 10:02 / 14.02.2019
11769
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Алоқа ва коммуникация - ижтимоий ривожланишнинг асосий воситалари

Huawei компанияси энг олис ҳудудларда телеалоқа тармоқларининг жорий қилинишига кўмак бермоқда.

Фото: Huawei 

Халқаро электроалоқа иттифоқининг (ХТАИ) берган маълумотларига кўра, ер шари аҳолисининг 96 фоизи мобил алоқа билан қопланган ҳудудда, 90 фоизи эса 3G-тармоғининг таъсир доирасида жойлашган. Дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғи интернетдан фойдаланади. Ривожланган давлатларда ҳар беш кишидан тўрттаси интернетга уланган бўлса, ривожланаётган давлатларда бу кўрсаткич бор-йўғи 45 фоизни ташкил этади. Шу ўринда айтиш жоизки, ер шаридаги ярим миллиарддан ортиқ одам бирор бир телекоммуникация тармоғига уланмаган.

Рақамли хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш учун Huawei компанияси тармоқ технологиялари соҳасида янги ечимлар яратмоқда ва ушбу технологиялар ривожланаётган давлатлар эҳтиёжларига мосланмоқда, бундан мақсад барча аҳоли мобиль тармоқларнинг таъсир доирасида бўлишлари ва рақамли хизматлар қулайликларидан тўлиқ фойдалана олишларидир.

RuralStar қишлоқ ҳудудларида тармоқ фойдаланувчилари учун самарали ечимларни таклиф қилади

2017 йилда Huawei олис ҳудудларда уяли алоқа билан қоплашни кенгайтириш харажатларини қисқартириш учун RuralStar 2.0 ечимини йўлга қўйди. Энергиянинг кам истеъмол қилиниши, ўрнатиш ишларининг қулайлиги, инновацион технологиялар (жумладан аккумулятор технологияси) ва соддалаштирилган устун конструкцияси - ушбу афзалликлар мобиль операторга базавий станцияларни қишлоқ жойларда максимал қисқа муддатларда ўрнатиш ва уларнинг ўз-ўзини қоплаш муддатини 5 йилгача қисқартириш имконини беради. Айни пайтда ушбу ечим 8 та давлат ва минтақаларнинг 12 та операторлари томонидан муваффақиятли равишда амалга оширилган, Таиланд, Гана, Индонезия, Нигерия ва Мексикада амалга оширилган бундай ишлар бунинг яққол мисолидир.

Анъанавий базавий станцияларни қишлоқ жойларда ўрнатиш ва ишлатиш шаҳарларга нисбатан кўпроқ харажат талаб қилади. Бундан ташқари, базавий станцияларни олис ҳудудларда кенгайтиришда уяли алоқа операторлари бир қанча муаммоларга дуч келишмоқда - керакли инфратузилманинг базавий станцияни ўрнатиш жойида мавжуд эмаслиги, маълумотларни узатишнинг таъминланиши ёки объектлар билан оптик толали кабеллар ёки радиореле воситаларини ўтказилиши орқали тескари боғланишнинг ўрнатилиши, қурилиш ишларидаги харажатларнинг юқорилиги, барқарор қувват манбаларининг етишмовчилиги ва бошқа кўплаб омиллар бунга мисол бўла олади.

Ушбу ҳолатда RuralStar технологияси оқилона ечим саналади. Одатий базавий станцияларда базавий станция, контроллер ва коммутатор ўртасидаги алоқа кўп сонли оптик толали кабеллар ёки радиореле алоқа воситалари орқали таъминланади. RuralStar технологияси билан сўнгги ҳудудда радиореле ёки оптик алоқа линиялари қўлланилмаяпти. Унинг ишлаши учун энг қуйи сигнал даражаси етарли ва қўшимча йўлдош инфратузилмалари яратишга зарурият йўқ.

Мобиль хизматлардан фойдаланувчилар учун RuralStar уяли алоқа воситаси 3-5 километр масофада жойлашганда 10 Мбит/сониядан кўпроқ тезликка эга кенг доирали 2G, 3G ёки 4G тармоқларни таклиф этади, бу кўрсаткич кўпчилик кичик қишлоқ жойлар учун етарли. RuralStar мавжуд макрообъектлардан 60 километргача 2G ва 3G-тармоқни кенгайтириш имконини беради.

RuralStar технологиясининг Ўзбекистонда муваффақиятли тарзда йўлга қўйилиши

2018 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда UMS мобиль оператори тармоғида илк марта RuralStar ечими ривожлантирилди. Жуда қисқа муддатда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Сино қишлоғида базавий станция қурилди.

Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари ва иқлим шароитлари ҳисобга олинган ҳолда, RuralStar ечими гибрид электроқувват тизими технологияси - Huawei Solar Hybrid асосида жорий қилинди. Унинг моҳияти шундан иборатки, дизель генераторлар ва бошқа қувват манбаларининг ўрнига унда қуёш панеллари қўлланилади. Бу базавий станцияни электр билан таъминлаш харажатларини камайтиради, ташқи электр таъминотидан узилиб қолган ҳолатларда унинг узлуксиз ишлашини кафолатлайди.

Ўз навбатида UMS давлат хизматлари оператори учун сифатли мобиль алоқа ва мобиль интернетни нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки Ўзбекистоннинг энг олис аҳоли пунктларида ҳам фаол равишда жорий қилиш жуда муҳимдир. Айнан шу сабабдан компания RuralStar технологияси билан қизиқди. Унинг тезкорлиги UMS компаниясига базавий  станцияни жуда қисқа муддатларда бошидан бошлаб кенгайтириш ва олис қишлоқлар аҳолисини сифатли алоқа билан таъминлаш имконини берди. Бу ерда Денов туманининг Сино, Қувасой, Ушор қишлоқлари ҳақида сўз бормоқда. Энди ушбу қишлоқлар аҳолиси сифатли алоқадан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу технологиялардан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши уяли алоқа сигналларини узоқроқ масофаларга узатиш, манбаларни тежаш ва уларни мобиль операторнинг узоқ муддатли лойиҳаларини амалга оширишига йўналтириш имконини беради.

Сурхондарё вилояти Сино қишлоғининг илк марта мобил тармоққа уланиши
Сурхондарё вилояти Сино қишлоғининг илк марта мобил тармоққа уланиши

RuralStar ижтимоий ривожланишга ёрдам бермоқда.

Ривожланаётган давлатларда технологияни кенгайтириш натижаси таҳсинга лойиқ. Технология аҳоли турмуш даражаси ва давлат хизматларининг кўрсатилиши самарадорлигини оширади. Маълумотлардан ҳар қаерда фойдалана олиш соғлиқни сақлаш тизими, ҳудудларда хавфсизликни таъминлашнинг яхшиланишига ёрдам беради, электрон тижоратнинг ривожланишини кучайтиради. Қишлоқ аҳолиси ва дўкон эгалари ўз маблағларини қулай тарзда тўплаш ва сақлаш, захираларни тўлдириш ва савдо қилиш учун телефонларидан фойдаланишлари мумкин. Онлайн режимда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг маълумотлардан тезкор фойдаланишини таъминлаган ҳолда, Rural Star таълим даражаси ва сифатини оширишга имкон беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид