Жаҳон | 16:48 / 14.02.2019
8470
2 дақиқада ўқилади

Дариға Назарбоева: «Анъанавий ОАВ йўқ бўлиб кетмоқда, бундан интернет фойда кўрмоқда»

Фото: Казинформ

Дариға Назарбоева оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш қоидаларига киритилиши режалаштирилган ўзгартишлар ҳақида ўз фикрини айтди. Аввалроқ, тегишли буйруқ лойиҳаси Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги сайтида пайдо бўлди. Ўзгартишларга кўра, регламент ва тартибни бузган журналистлар аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.

Назарбоеванинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси кенг муҳокамага тақдим этилиши керак. Депутатнинг фикрича, журналистлар ҳамжамияти бундай масалаларда пассивдир.

Унинг журналистларга хабар беришича, тегишли ўзгартиришларга эга ҳужжатни кўрмаган, лекин уни ўрганиб чиқиш ҳамда Ахборот ва коммуникациялар вазирлигида муҳокама қилишни, шунингдек, келгуси ҳафта ушбу масала бўйича жавоб тақдим этишни ваъда қилди.

Дариға Назарбоеванинг фикрича, соҳа юқори даражада тартибга солинади, бу анъанавий оммавий ахборот воситаларининг йўқолишига олиб келмоқда, бундан эса интернет фойда олмоқда.

Депутатнинг маълум қилишича, журналистлар муқобил қонун лойиҳасини ишлаб чиқишлари ва уни таклиф қилишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дариға Назарбоева Қозоғистонда янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилганди.

Мавзуга оид