20:10 / 14.02.2019
3829

Ҳамшик «Наполи»ни тарк этди

«Наполи» яримҳимоячиси Марек Ҳамшик Хитойнинг «Далянь Ифан» клубига ўтди.

Бу ҳақда неаполликлар хўжайини Аурелио Де Лаурентис хабар берди.

«Ҳамшик кетмоқда. Биз хитойликлар билан келишиб олдик. Марекка Хитойда муваффақият тилайман. «Наполи»нинг эшиклари унинг учун ҳар доим очиқдир», - деди мулозим.

31 ёшли Ҳамшик 2009 йилдан бери «Наполи» таркибида ўйнаб келаётганди. У жами 408та ўйинда майдонга тушиб, 100та гол урган.

Словакия терма жамоаси сафида 108та ўйинда майдонга тушиб, 22 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Top