Жамият | 11:17 / 14.02.2019
34442
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда экскаватор «Некcия» билан тўқнашди: ҳалок бўлганлар бор

2019 йил 11 февраль куни соат тахминан 06:00да, фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги «Некcия» русумли автомашинани «Жомбой-Эшимоқсоқ» 4П-48 йўлининг 11 километрида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, фуқаро А.Д. бошқарувидаги «Volvo» русумли экскаваторга урилиб, тўқнашув содир этган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. ва йўловчиси М.Ҳ. жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид