Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғон уруши бўйича ҳужжатлардан махфийлик мақоми бекор қилинди
Фото: Юрий Сомов / РИА Новости
Россия Мудофаа вазирлиги совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишига 30 йил тўлиши муносабати билан қатор ноёб ҳужжатлардан махфийлик мақомини олиб ташлади. Материаллар ҳарбий маҳкама сайтининг ахборот-тарихий қисмида эълон қилинди.
Эълон қилинган ҳужжатлар Афғонистондаги совет ҳарбий қисмлари тарихи, шунингдек, Афғон уруши қаҳрамонлари ҳақидаги маълумотга эга. Хусусан, сайтда 1992 йилда Россия Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, армия генерали Виктор Дубинин, генерал-лейтенант Руслан Аушев, «жангчи-шоир» сифатида танилган лейтенант Александр Стовбани мукофотлаш тўғрисидаги карточкалар жойлаштирилди.
Бундан ташқари, совет ҳарбийларининг Афғонистондаги тинч аҳолига кўрсатган ёрдами ҳақида ёзувлар бор. Мисол учун, тракторни таъмирлаб бериш ва совет пионерларининг афғон болаларига совғаси тўғрисида маълумот берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғон уруши афсонаси «қора майор» вафот этганди.
Мавзуга оид
14:50 / 31.03.2026
Сўнгги “гастрол” ёхуд Ту-154 ни олиб қочмоқчи бўлган оиланинг аянчли тақдири
16:55 / 21.01.2026
Американинг СССР бўйича бош контрразведкачиси нега руслар томонга ўтиб кетганди?
14:35 / 20.11.2025
СССРни ларзага солган жосуслик. Нега КГБ генерали ўта махфий маълумотларни америкаликларга берганди?
09:52 / 10.09.2025