Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Формула-1 пойгаларида қатнашадиган янги болидлар намойиш этилди
Бугун, 15 февраль куни Италиянинг «Феррари» жамоаси 2019 йилги жаҳон чемпионати мавсумида иштирок этадиган янги болидини намойиш этди. Янги пойга машинаси «Феррари» ташкил топганлигининг 90 йиллиги муносабати билан SF90 деб номланди.
Болид илк бор 18 февраль куни Барселонада бошланадиган Формула-1 қишки тестларида синовдан ўтади.


«Макларен» ҳам ўзининг 2019 йилги мавсум учун мўлжалланган янги автомобили тақдимотини ўтказди. Модель MCL34 деб номланган.



Шунингдек, Формула-1да қатнашувчи «Уильямс» жамоаси ўзининг янги мавсум учун мўлжалланган FW42 болидини намойиш этди. Автомобиль суратлари жамоанинг «твиттер»ига жойлаштирилди.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025