Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон президентига миннатдорчилик изҳор этди
Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 14 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат аввалида вазир Афғонистон президенти ва у орқали бутун афғон халқига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳурмати ва тинчлик ва фаровонлик изҳор этилган энг эзгу тилакларини етказган.
Учрашувда Афғонистонда тинчлик сиёсий мулоқотларини бошлаш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мазкур мулоқот афғонларнинг ўзлари томонидан амалга ошириши муҳимлигини таъкидлайди.
Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон президенти ва биродар ўзбек халқига мамлакатидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасидаги изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик изҳор этди.
Суҳбатда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди. Аввало, Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон транзит йўлакларини ташкил этиш ва минтақадаги ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган йирик транспорт, энергетика ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз борди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:50
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026