15:29 / 15.02.2019
19118

«Рақибларнинг сохта иттифоқи»: Bloomberg Россия ва Хитойнинг яқинлашуви ҳақида

Фото: AP Photo/Alexander Zemlianichenko

Россия ва Хитой ўртасидаги нисбатан яқин муносабатлар Қўшма Штатларнинг ҳар икки давлат билан алоқалари ёмонлашуви фонида - Вашингтон учун салбий тенденция. Бу ҳақда Bloomberg  агентлиги шарҳловчиси Хол Брэндс ёзмоқда.

Яқин муддатли истиқболда АҚШ икки асосий рақибининг сохта иттифоқи билан тўқнаш келиши мумкин, бу эса Вашингтоннинг Москва ва Пекинга қарши туриш имкониятини мураккаблаштиради, дея таъкидланади материалда. Катта эҳтимол билан, ҳар икки давлат демократик қадриятлар ва АҚШнинг глобал етакчилигига нисбатан умумий рақиблик туфайли бир-бирига янада яқинлашади, деб ёзади шарҳловчи.

Россия ва Хитой ҳозирги вақтда ҳарбий машқлар ҳамда қурол савдоси, энергетика соҳасидаги битимлар ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилмоқда. Россия-Хитой ҳамкорлиги ҳар бир давлатга АҚШга самарали равишда чақириқ ташлаш имконини беради, дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга янги телескоп бўйича ёрдам беришдан бош тортганди.

Top