Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда ўзбекистонлик аёл 12 йилга қамалди
Батуми шаҳар суди ўзбекистонлик аёлни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. У ўз ватандошини Грузияда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия мамлакат Бош прокуратурасига таянган ҳолда.
Иш материалларида айтилишича, 2018 йилнинг январида аёл Ўзбекистонда бўлган юртдоши билан боғланиб, уни Грузияда ишлашга таклиф қилган. У рози бўлган ҳамда 2018 йил февраль ойида Грузияга келиб, Қора денгиз бўйидаги Батуми курорт шаҳрида ижара уйга жойлашган.
Кейинчалик уни Грузияга таклиф қилган аёл паспортини олиб қўйиб, шаҳарда эркин ҳаракатланишни тақиқлаган ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, пулларни ўзига олган. Аёлни Батуми ва Аджариянинг Хелвачаур туманидаги тунги клублар, меҳмонхоналар ҳамда ресторанларга тунги вақтда мажбурлаб олиб боришган.
Полиция жиноят иши очганида, гумонланувчи ғойиб бўлган. 2018 йил май ойида у қидирувга берилди, 14 кундан кейин эса Ахалкалаки (Самцхе-Жавахети минтақаси) шаҳрида қўлга олинди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026