Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда чорва ўғрилари қўлга олинди
2019 йил 8 февраль куни номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи Ғ.Ж.га тегишли, фермер хўжалиги ҳудудидаги қўйхонадан 15 бош қўй ва 1 бош эчкисини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни вақтинча Қарши шаҳар Отчопар маҳалласида яшовчи Ш.Б. ва Араловул маҳалласида яшовчи А.З. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 2019 йил 11 январь куни номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Б.Х.нинг, уйи олдидаги қўйхонасидан 12 бош қўйларини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Косон тумани Бўстон қишлоғида яшовчилар Х.Ж., Г.Б., Яккасарой маҳалласида яшовчилар Ҳ.Х., Ж.Қ. ва З.Р. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026