Жамият | 18:18 / 16.02.2019
24620
3 дақиқада ўқилади

Самарқандда хорижий сайёҳларнинг салбий фикри уйғонишига нима сабаб бўлмоқда?

2018 йил 15 февраль Самарқанд вилоятида “Автопатруль” рейд тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи хабар бермоқда.

Унда жами 1769 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, бу қоидабузарликларнинг 813 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. 

Жумладан, 92 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 53 та тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш билан боғлиқ, 4 та туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, 74 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 248 та одам ташиш қоидасини бузиш, 3 та ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиш, 274 та йўл белгиларига риоя қилмаслик, 576 та бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланиб, 171 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Шу куни вилоят ИИБ ЙҲХБ биносида йўловчи ташувчи автобус уюшмалари ҳайдовчилари ва масъул ходимлари билан йиғилиш ўтказилди.

Қайд этилишича, 2018 йил мобайнида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларда 1214 маротаба профилактик суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилди, “Ўзавтотранс” агентлиги ҳудудий вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда 882 маротаба рейд ва назорат тадбирлари ўтказилиб, 6768 та ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Ушбу тадбирлар давомида аниқланган камчиликлар, ҳайдовчиларнинг йўлларда ҳаракатланиш ва муомала маданиятини кўрган ҳар бир фуқаронинг эътирози, қолаверса, шаҳарга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар ва турли халқаро ташкилот вакилларининг салбий фикри уйғонишига сабабчи бўлмоқда.

Шу билан бирга, ўтган 2018 йил мобайнида рейд тадбирлари давомида айнан йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчилари томонидан жами 1684 та қоидабузарликлар, шундан:

- 25 та маст ҳолатда, 
- 72 та тегишли ҳужжатларсиз, 
- 59 та қайта жиҳозланган автобусларни бошқариш,
- 82 та қўл телефонидан фойдаланиш,  
-145 та йўл белгиларига риоя қилмаслик, 
-147 та светофорнинг қизил чироғига амал қилмаслик,
-143 та одам ташиш қоидасини бузиш, 
-112 та тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузиш, 
- 998 та бошқа турдаги қоидабузарликлар содир этган автобус ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундай камчиликлар билан автобусларини йўналишга чиқарган 99 нафар корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 139-моддаси тартибида маъмурий таъсир чоралари қўлланилди.

Мавзуга оид