Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда Ким Чен Ирнинг 77 йиллик таваллуд аёми кенг нишонланди
Шимолий Кореяда мамлакатнинг собиқ етакчиси, амалдаги раҳбари Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ирнинг 77 йиллик таваллуд аёми – Порлоқ юлдуз куни кенг нишонланди. Байрам тантаналари мамлакат раҳбарияти учун байрам концерти билан якунланган.
16 февралда Шимолий Кореянинг барча шаҳарларида нишонланган байрамда майдонларда халқ сайллари ва рақслар ташкиллаштирилди. Пхеньянда асосий тантаналар мамлакатнинг собиқ етакчилари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг улкан ҳайкаллари ўрнатилган Мансудэ тепалигида ўтган. Кун давомида бу ерга минглаб шимолий кореяликлар автобусларда келтирилиб, собиқ етакчилар ҳайкаллари пойига гуллар қўйишган.
Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин эрталабдан Кимсусан саройига ташриф буюриб, отаси хотирасини ёд этган. Бу ердаги заллардан бирида марҳум раҳбарнинг кўплаб мукофотлари, орден ва медаллари намойишга қўйилган. Ким Чен Ир Шимолий Кореянинг 4 карра қаҳрамони ҳисобланади, унга ўлимидан кейин генералиссимус ҳарбий унвони берилган.
Ким Чен Ир 2011 йил 17 декабрда мамлакат бўйлаб навбатдаги сафари вақтида махсус поездда вафот этган. Айни вақтда унинг мумиёланган жасади шаффоф тобутда Кимсусан ёдгорлик мажмуасида сақланади.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025