Cotton Campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Фото: KUN.UZ
Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания - Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг бойкотини сақлаб қолишга қарор қилди. Бу мажбурий меҳнат буткул йўқ қилинмагунча юз беради.
Жорий йилнинг февраль ойи бошида Cotton Campaign вакиллари Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» бошқарув раиси Илҳом Ҳайдаров билан учрашди.
Cotton Campaign сайтида хабар берилишича, музокаралар чоғида ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тугатиш учун қабул қилинган чора-тадбирларни юксак баҳоладилар. Шу билан бирга, мамлакатда мажбурий меҳнат тўлиқ бартараф этилмаганлиги ва бу соҳада кўп ишлар қилиниши лозимлиги айтилган.
Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 4 февраль куни АҚШга ташриф буюриб, халқаро ташкилотлар билан ўзбек пахтасининг бойкоти бўйича музокаралар ўтказди.
Ўнлаб инсон ҳуқуқлари ташкилотларини қамраб олган Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йилда Ўзбекистон пахтасини бойкот қилиш бўйича кампанияни бошлади.
Бойкотга Nike, Zara, GAP, Levi's, H & M, UNIQLO каби жаҳонга машҳур брендлар қўшилди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда фоҳишаликка мажбурлаб келинган 3 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилинди
Жаҳон | 22:21
-
Трампнинг босимидан сўнг: Россия музокара белгилади
Жаҳон | 21:30
-
Чет элликлар Россияга кириш режалари ҳақида уч кун олдин хабар бериши керак
Жаҳон | 21:12
-
Расман: Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади
Ўзбекистон | 21:05
Мавзуга оид

14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади

17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

20:13 / 14.02.2025