09:26 / 18.02.2019
9553

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар сони айтилди

Фото: Fotolia

2019 йил 1 февраль ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 274,9 мингтани ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 18,1%га ошган.

Статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йил январь ойида 12,8 мингдан зиёд кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 8,4 мингтага кўпроқдир. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 274,9 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 76,8 мингтаси (27,9%) – савдо, 58,5 мингтаси (21,3%) - саноат, 30,0 мингтаси (10,9%) - қурилиш, 24,5 мингтаси (8,9%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 20,4 мингтаси (7,4%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси, 13,4 мингтаси (4,9%) - ташиш ва сақлаш, 6,9 мингтаси (2,5%) - ахборот ва алоқа соҳаси, 5,5 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек 39,0 мингтаси (14,2%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг кўпи савдода 6549 та, саноатда 2418 та, қурилишда 1107 та ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 637 та ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатишда 112 та, ахборот ва алоқада 133 та ҳамда ташиш ва сақлашда 335 та ташкил этилган. 

Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳри (2785 та), Тошкент (1235 та), Самарқанд (1074 та) ва Фарғона (1234 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам Сирдарё (276 та), Хоразм (830 та) ҳамда Навоий (302 та) вилоятларида ташкил этилган. 

Top