Light | 10:20 / 18.02.2019
46817
4 дақиқада ўқилади

Сайёрамизнинг энг чиройли ороллари рейтинги эълон қилинди

Фото: CC0 / MikeCleggPhoto /

Сайёрамизнинг энг чиройли ороллари рейтинги тузилди, деб хабар берди 10BestLook нашри.

Пляжда ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар учун сайёрамизнинг энг гўзал оролларини ўз ичига олувчи бу жамланма қизиқарли бўлиши аниқ.

Энг яхши пляжлар, аквамарин рангдаги сув, гўзал манзаралар ва тинчлантирувчи сокинлик – бу ороллардан бирига боришга қарор қилган сайёҳларни мана нималар кутмоқда.

Санторини, Греция

Фото:  РИА Новости

Бу грек ороли ўзининг кўк рангдаги эшиклари ва томларига эга оқ уйчалари билан маълум. Санторинида уйқудаги вулқонлар мавжуд бўлиб, шу сабабли унда қора қумли пляжларни учратиш мумкин.

Пхи-Пхи, Таиланд

Фото: Getty Images

Таиланднинг Краби вилоятида 6 та оролдан иборат Пхи-Пхи архипелаги жойлашган. Бу жойни Леонардо Ди Каприо иштирокидаги “Пляж” фильми машҳур қилган.

Оқ қум, тиниқ сув ва ажойиб ландшафтлар ушбу оролни Таиландга келувчи сайёҳлар орасида оммалаштирган.

Фижи

Фото: REUTERS / © WSL/ Cestari SOCIAL: @kc80

Фижи Республикаси Тинч океанидаги 300 дан кўпроқ оролдан иборат ва уларнинг барчаси ўзича гўзал.

Маҳаллий аҳоли сайёҳларни илиқ кутиб оладилар. Сайёҳлар бу ерда дайвинг, снорклинг, серфинг ва балиқ овлаш билан машғул бўлишлари мумкин. Машҳур инсонлар папараццидан дам олиш учун айнан Фижини танлашади.

Маврикий

Фото:  Xavier Coiffic

Маврикийни Ҳинд океанининг қимматбаҳо тоши дейишади.

Қордек оппоқ пляжлар ва ложувард сув романтик муҳитни яратади. Оролни маржонқоялар ўраб олган, шу сабабли ниқоб билан сув остида сузиш кўплаб ижобий таассуротларни туҳфа қилади.

Бали, Индонезия

Фото:  РИА Новости

Балида серфингдан тортиб кўп сондаги ибодатхоналарга ташриф буюришгача кўплаб эрмаклар бор. Гўзал пляжлар, ҳар нарсага қизиқувчи маймунлар яшайдиган ажойиб ўрмонлар ва ҳайратланарли диққатга сазовор жойлар бутун дунёдан сайёҳларни Индонезияга жалб қилади.  

Мауи, Гавайи, АҚШ

Гавайи ўзининг “олтин” пляжлари ва бамбук ўрмонлари билан машҳур. Мауи оролида вулқон кратери мавжуд, бироқ сайёҳлар бу оролни қуёшли об-ҳавоси ва феруза ранг суви учун қадрлайдилар.

Ямайка

Фото: AP Photo / David McFadden

Ямайканинг 11 кмдан кўпроққа чўзилган пляжи оролнинг бош диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Бу ерда сайёҳлар нафақат пляж ҳордиғидан завқланишлари, балки оролнинг пойтахти Кингстоннинг бой маданий ҳаётидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Бора-Бора, Француз Полинезияси

Фото: Depositphotos

Ҳақиқий гўзаллик – бу шаффоф мовий сувда турли балиқлар, тошбақалар ва акулаларни кўриш имкониятидир. Бора-Борада сув остида сузиш ва қалин палма ўрмонлари орқали сайр қилиш учун эҳтимол энг яхши муҳит мавжуд. Бироқ бу курортнинг ўзига тортувчи бош жиҳати унинг мовий кўрфази ҳисобланди. 

Мальдивлар

Фото: Getty Images

Ҳинд океани марказида мингдан кўпроқ оролдан иборат ороллар занжири жойлашган. Оқ қумли пляжлар, ўзига ром этувчи сокинлик ва мукаммал иқлим ушбу оролларнинг сайёрамиздаги энг “жаннатмакон” жой сифатида донг таратишига сабаб бўлган. Бу ерга ташриф буюриш учун энг яхши вақт ноябрдан майгача оралиқ ҳисобланади. Бу вақтда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Бу ерда июндан октябргача муссон ёмғирлари мавсуми ҳукм суради.  

Сейшел ороллари

Фото: CC0 / nike159 /

Сейшел ороллари архипелагига Ҳинд океанида жойлашган 115 та орол киради. Кўплаб жуфтликлар ушбу оролларни никоҳ қуриш ёки асал ойини ўтказиш учун танлайдилар. Бу ерда дайвинг, яхтинг ва денгиз балиқчилиги билан шуғулланиш мумкин. 

Мавзуга оид