Дунёда шундай мамлакатлар борки, минглаб оролларни тасарруф этадилар. Бу оролларнинг аксариятида одамлар яшамаса-да ва амалда бу оролларнинг ҳеч бир фойдаси бўлмаса-да, давлатлар уларни зўр бериб ҳимоя қилишади ҳамда бировга бериб қўйишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар.

Қуйида оролларга энг бой давлатлар билан танишамиз.

Мавзуга оид:

1. Орол – ҳар тарафи сув билан ўралган қуруқлик бўлиб, сув сатҳи энг юқори даражага чиққанда ҳам йўқолиб кетмайди;

2. Оролнинг материклардан фарқи шартли бўлиб, майдонига кўра ажратилади. Энг йирик орол Гренландия энг кичик материк Австралиядан тахминан 3 марта кичикроқдир;

3. Ўзбекистонда ҳам ороллар бор. Амударёдаги Пайғамбар ороли яққол мисол бўла олади.

4. Гренландия ороли (майдони 2 130 800 км²) расман ўзи тегишли бўлган Дания (майдони 43 094 км²) давлатининг асосий ҳудудидан 50 марта каттароқ бўлса-да, бу оролда бор-йўғи 58 минг аҳоли яшайди.

Япония — 6 853та орол

Ороллар мамлакати бўлган Япония 2990 километрли архипелагдан иборат ва унда 6 853 ороллар мавжуд. Улардан 430тасида одамлар яшайди. Энг йирик тўрт орол – Хонсю, Хоккайдо, Сикоку ва Кюсю асосий майдонни ташкил қилади.

Шунча ороли бўлишига қарамай, Япония чегарадаги баҳсли оролчалар учун қўшниси Хитой билан можаро қилиб туради. Шунингдек Япониянинг Россия билан Курил оролларидан иборат асрий талашуви ҳамон якунига етмаган.

Филиппин — 7107та орол