Ўзбекистон | 13:56 / 18.02.2019
31992
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автомобилларни рўйхатга олиш ДХАга топширилади 

Фото: ИИББ  матбуот хизмати

Тошкент ШИИББ ЙҲХБ 2019 йил 1 апрелдан автомототранспорт воситаларини рўйхатга олишни Давлат хизматлари агентлигига топширади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ИИББдан маълум қилишларича, 1 апрелдан янги автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтиш давлат рақам белгиларини олиш учун Тошкентдаги 11 та «Ягона дарча»дан исталган бирига мурожаат қилиш мумкин.

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳозирча ЙҲХБ ихтиёрида қолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид