Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп фарзандли аёл биттада 7 фарзандни дунёга келтирди
Ироқлик кўп фарзандли аёл бир туғишда 7 фарзандни дунёга келтирди. Аёлнинг бунгача 3 фарзанди бор эди, деб хабар берди The Daily Mail нашри.
Аёл 6 қиз ва бир ўғил фарзандни дунёга келтирган. Болаларнинг отаси Юсуф Фазл ва унинг 25 ёшли рафиқаси яна фарзанд кўришни режалаштиришмаган эди.
Айни вақтда 7 эгизнинг онаси ортидан шифокорлар кузатув олиб бормоқда, унинг аҳволи барқарор. Барча болалар соғлом туғилишган.
Бир йил аввал ливанлик жуфтликда 6 эгиз фарзанд дунёга келганди. Бунгача жуфтликнинг 4 фарзанди бўлган ва улар 5-фарзандлари бўлишини исташган. Аммо унга қўшилиб яна 4 фарзанд туғилган.
Таъкидлаш жоизки, 7 эгиз туғилиши ҳолати илк бор 1997 йилда АҚШнинг Айова штатидаги Де-Мойн шаҳрида қайд қилинган. Жуфтликда бунгача катта ёшли фарзанди бўлган. Эътиборлиси, эгизакларнинг ота-онаси Бобби ва Кенни Маккоги кўп йиллар давомида бепуштликка қарши курашишган. Эгизаклардан 2 нафари бахтга қарши болалар церебрал фалажи билан дунёга келган.
Мавзуга оид
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
16:05 / 08.12.2025
Тўққиз қизли Жасур - тўрт эгиз туғилган хонадондан репортаж
17:01 / 29.10.2024
Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди
15:29 / 12.08.2024