Фан-техника | 00:45 / 20.02.2019
13263
1 дақиқада ўқилади
Aurus Komendant йўлтанламаси тақдимоти қачон бўлиши маълум қилинди
Россиянинг “Кортеж” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилаётган Aurus Komendant йўлтанламаси 2019 йил март ойида тайёр бўлади. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди. Унинг айтишича, март ойида йўлтанламаснинг илк прототипи намойиш қилинади
Мантуровнинг таъкидлашича, машина Яқин Шарқда катта талабга эга бўлади.
Моделнинг илк суратига кўра, у Aurus маркасидаги автомобиллар учун хос тарзда бажарилади, яъни катта ўлчамли радиатор панжараси ва ингичка олд оптикага эга бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, Komendant модели Senat седани каби 4,4 литрли бензинли двигател ва электродвигател ҳамда 9 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади.
Мавзуга оид
14:09 / 28.06.2024
Путин Кимга совға қилган Aurus’да Жанубий Корея деталлари бўлган - Reuters
20:59 / 12.08.2019
Туркманистон президенти Aurus машиналарини сотиб олиш истагини билдирди
08:44 / 18.03.2019
Aurus автомобиллар қаторида вертолёт пайдо бўлади
19:56 / 19.02.2019