Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Африкада сайёҳ 20 метрлик баландликдан йиқилиб тирик қолди
Сайёҳ Жанубий Африка Республикасидаги Стол тоғи деб аталувчи тоғдан 20 метр баланддан тушиб кетиб тирик қолди. Уни қутқариш операцияси деярли қоронғида 13 соат давом этган, деб хабар берди IOL нашри.
Сайёҳни қидириш “Стол тоғи” миллий боғи билан чегарадош Кампс-Бэйда яшовчи, кимдир ёрдам сўраётганини эшитган фуқаронинг қўнғироғидан кейин бошлаган.
Қоронғи ва кучли шамол қутқарув операциясида вертолётни қўллашга имкон бермаган.
Қутқарув хизмати вакиллари “эркак ўзини омади чопган” деб ҳисоблаши мумкинлигини айтишган. “У 20 метрлик баландликдан йиқилиб, икки кишилик каравотдан сал каттароқ бўртиқ жой устига тушган, унинг остида яна 80 метрлик жар бўлган”, деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, сайёҳ жиддий жароҳатлар олмаган ва унда ишлаб турган мобил телефон бўлган.
Қутқарувчи альпинистлар сайёҳнинг ёнига етиб бориш учун қоронғида хавфли ҳудудлардан ўтишларига тўғри келган.
Жабрланувчи 32 ёшли исландиялик сайёҳ бўлиб чиққан. У телефон орқали жипларда бўлган қутқарувчиларга йўналишни айтиб турган.
Кейинроқ, қоронғи тушгач жабрланувчини унинг мобил телефонидан таралаётган ёруғлик ҳисобига топишга муваффақ бўлинган. Қутқарувчилар трос ёрдамида сайёҳни тоғдан тушириб олишган.
Мавзуга оид
09:58 / 19.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди
11:55 / 25.05.2026
Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:04 / 21.02.2026