Жаҳон | 08:25 / 20.02.2019
8837
1 дақиқада ўқилади

Мексиканинг бир шаҳрида ярим кун ичида 11 киши ўлдириб кетилди

Фото: AP

Мексиканинг шимолидаги Монтеррей шаҳрида 12 соат ичида камида 11 киши ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Excelsior портали хабар берди.

Қотилликлар шаҳарнинг турли туманлари ва унинг атрофидаги ҳудудларда содир этилган. Мигел Алеман номидаги йўлда 4 киши отиб кетилган. Қолган ҳолатларда полиция уч, икки ва бир жасадни аниқлаган.

Монтеррей шаҳри жойлашган Нуэво-Леон штати наркомафия, жумладан АҚШга гиёҳванд моддалар етказиш учун рақобат қилувчи йирик “Лос-Сетас” ва “Кўрфаз” тўдалари фаолияти сабабли нотинч ҳисобланади. 

Охирги йилларда Мексикада асосан наркокартеллар қарама-қаршилиги туфайли келиб чиққан зўравонлик авж олган. 2018 йилда мамлакатда рекорд сондаги қотиллик қайд қилинган – хавфсизлик вазирлиги 33,34 мингдан кўпроқ шундай ҳолат ҳақида хабар қилган. Бу кўрсаткич 2017 йилдаги антирекордни (31,2 мингта қотиллик) янгилаган.   

 

Мавзуга оид