Жамият | 17:55 / 20.02.2019
2397
6 дақиқада ўқилади

Pharmclub Awards 2018: Фармацевтика соҳасининг энг яхшилари тақдирланади

14 март куни II Фармацевтика анжумани доирасида Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг энг фаол ишчиларини тақдирлашга бағишланган Pharmclub Awards 2018 маросими бўлиб ўтади. Kun.uz мухбири 20 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

II Фармацевтика анжуманида Россия Федерациясининг дорихона бизнесини ривожлантириш бўйича профессионал маслаҳатчиси, Россия фармацевтик маркетинги уюшмасининг ҳақиқий аъзоси Павел Лисовский, Украинанинг "Тиббий маркетинг агентлиги" бизнес-тренери, шифокор Юрий Чертков, Германия соғлиқни сақлаш тизими бошқаруви магистри, фармацевтика фанлари номзоди Ольга Гринцова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими аълочиси Жупар Байпакбаева ҳамда Ўзбекистондан Meros корпорацияси бош директори Максим Костромской, ISMO Corp Ltd компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Ильгиз Нургалимовлар сўзга чиқишади.

Мутахассислар фармацевтикада режалаштириш, асосий эътиборни истеъмолчига қаратиш, персонал танлашнинг ўзига хос жиҳатлари, фойдали тестлар, дорихона бизнесидаги асосий жараёнлар, соҳада рақобат, дорихона брендини қуриш стратегиялари, хизматлар сифатини ошириш каби кўплаб мавзуларда қизиқарли маълумотлар билан бўлишишади.

Pharmclub Awards 2018 тақдирлаш маросими қуйидаги йўналишлар бўйича энг яхшиларни мукофотлашни кўзда тутади:

·      Йилнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси (маҳаллий);

·      Йилнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси (хорижий);

·      Йилнинг энг таниқли ОТС (рецептсиз бериладиган) дори воситаси;

·      Йилнинг энг таниқли тиббий техника бренди;

·      Йилнинг энг таниқли БФҚ (биологик фаол қўшимча) воситаси;

·      Йилнинг энг яхши дорихона тармоғи;

·      Йилнинг энг яхши дорихонаси.

Фармацевтика соҳасининг энг яхшиларига истеъмолчилар томонидан ижтимоий тармоқларда онлайн овоз берилади. Бунинг учун www.pharmclub.uz сайти, t.me/pharmclubuz телеграм-каналига кириш керак бўлади.

"Анжумандан асосий мақсад - дорихона тизимида ишлаётган тадбиркорлар фаолиятини, фармацевтика соҳасини ривожлантириш. Хориж тажрибасига қарайдиган бўлсак, улар бу соҳадаги ривожланиш бўйича анча олдинда. Дорихона тизимида таълим беришдан тортиб то бизнес-моделни юритгунча улар устунликка эга. Бизнинг дорихоналар ана шу афзалликлардан фойдаланишидан манфаатдор бўлганимиз боис мана шундай анжуманни ташкил қилишга қарор қилдик. Pharmclub Awards 2018 мукофотига келадиган бўлсак, айнан онлайн овоз бериш тизимини танлаганмиз. Ижтимоий тармоқлар орқали овоз бериш жараёнини кузатиш имкони жараённинг шаффофлигини таъминлайди. Истеъмолчилар томонидан айнан қайси компаниянинг дори воситалари маъқул кўрилаётгани, уларнинг бу борадаги фикрлари биз учун жуда қизиқ. Бу соҳани ривожлантириш ва унда хизмат қилаётган ходимлар учун яхши туртки беради деб ҳисоблайман", - дейди Pharmclub Ўзбекистон уюшмаси раис ўринбосари Эркин Каримов.

Тадбирда таъкидланишича, Pharmclub Awards 2018 маросимида иштирок этиш бренд ҳақида эълон қилиш учун ажойиб имконият, чунки номзодларга овоз бериш жараёнида Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси бундан хабар топади.

Pharmclub Awards 2018'да иштирок этиш учун аризалар 25 февралгача қабул қилинади. Унда иштирок этиш учун уюшма аъзосига айланиш, ариза бериш ва илова қоидаларида кўрсатилган шартларни бажариш керак бўлади.

Батафсил маълумотлар учун телефонлар: +998951981113

                                                                         +998909541111

                                                                         +998974778880

                                                                         +998712310088        

Мавзуга оид