Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Мадуро режими бизнесдан тўрт давлатда ҳисоб рақамлари очишни сўради
Венесуэла президенти Николас Мадурога яқин бўлган мансабдор шахслар Россия, Хитой, Туркия ва Ҳиндистонда банк ҳисоб рақамлари очишни сўраб, 50га яқин йирик компаниялар вакилларига мурожаат қилишди. Бу ҳақда Bloomberg икки манбага таянган ҳолда ёзмоқда, дея хабар беради Yahoo! Finance.
Манбалардан бирининг маълумотларига кўра, Венесуэла Молия вазирлиги хорижий мамлакатларда ҳисоб очишга ўқитиш мақсадида компаниялар вакилларига маҳорат дарслари ўтиб беради. Шунингдек, унинг айтишича, Мадуро вакиллари ҳозирги президент режимини беқарорлаштириш учун ишлаб чиқаришни бузмоқчи бўлган компанияларга «репрессиялар» билан таҳдид қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болтон Венесуэла ҳарбийларига чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026