Жамият | 13:03 / 21.02.2019
8155
1 дақиқада ўқилади

Поликлиника қозонхонасида ишловчи шахс ис газидан вафот этди

Сурхондарё вилоятида поликлиника қозонхонасида ишловчи шахс ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 20 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Паттакесар маҳалласида яшаган, Бўстон маҳалласида жойлашган кўп тармоқли поликлиникасининг қозонхонасида ишловчи Ж.Х. иш жойида ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Суриштирув ишлари олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид