15:51 / 21.02.2019
15280

«Реал» Бэйлни сотмоқчи. Унга уч клуб даъвогар

Гарет Бэйл «Реал»ни ёзги трансферлар вақтида тарк этиши мумкин.

Marca нашри маълумотига кўра, испанлар клуби Винисиус ва Лукас Васкесга рақобатда ютқазаётган уэльслик 29 ёшли футболчисини сотишга тайёр.

Қайд этиш керакки, футболчи ўтган йил ёзидаёқ клубни тарк этишга тайёр эди, аммо клуб раҳбарияти уни қолишга кўндирганди.

Айни вақтда Бэйлга «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» клублари асосий талабгорлар бўлиб туришибди.

Лондонликлар клуби «Реал» даъвогарлик қилаётган даниялик яримҳимоячиси Кристиан Эриксен эвазига собиқ футболчисини қайтариш вариантига қарши эмаслиги айтилмоқда. «Челси»га эса Бэйл Эден Азар ўрнига йўл олиши мумкин.

Гарет Бэйл жорий мавсумда барча турнирлар доирасида «Реал» учун 30 учрашувда майдонга тушган ва 12 гол уриб, 5 голга узатма берган.

«Реал» Бэйлни 2013 йил ёзида 101 миллион евро эвазига «Тоттенҳэм»дан ўз сафига қўшиб олган ва бу рекорд даражадаги трансфер бўлганди.

Top