Жаҳон | 08:50 / 22.02.2019
14546
1 дақиқада ўқилади

Америкалик адмирал: Россия даъволарига қарамай, Арктика очиқ ҳудуд бўлиб қолади

Фото: iStock

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Европа ва Африкадаги қўмондони, адмирал Жеймс Фогго маълум қилишича, Россия ўз «ҳудуди» деб ҳисоблашига қарамай, Қўшма Штатлар Арктикани очиқ ҳудуд сифатида сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Washington Examiner ёзмоқда.

Фоггонинг сўзларига кўра, Америка томони минтақада Россия ва Хитойнинг жуда кўплаб «ҳаракатларини» қайд этмоқда.

«Россия Арктикани ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Аммо аслида бу халқаро миқёсда жойлашган ҳудуд ва шунинг учун уни эркин ҳамда очиқ ҳолда сақлашга интиламиз», - деди Фогго.

Адмирал Қўшма Штатлар Арктика ҳудудида эркинликни қандай бошқаришига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Арктика бўйича режалари маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид