Жаҳон | 08:25 / 23.02.2019
13779
1 дақиқада ўқилади

Гуайдо Венесуэла ҳарбийлари унга қандай ёрдам берганини айтди

Фото: REUTERS

Венесуэла мухолифати раҳбари, ўзини мамлакат президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдонинг айтишича, венесуэлалик ҳарбийлар унга Колумбия ҳудудига киришга ёрдам берган. Бу ҳақда 800 Noticias хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик у ва тарафдорлари Колумбия ҳудудига қандай қилиб кириб боргани билан қизиқмоқда.

«Биз қуролли кучлар ҳам бу жараёнда иштирок этгани туфайли шу ердамиз», - деди Гуайдо.

Унинг аниқлик киритишича, Колумбияга «тиланчилик» қилиш учун эмас, балки ҳозирги пайтда кузатилаётган инқирозни яхшилаб тушуниш мақсадида келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро режими бизнесдан тўрт давлатда ҳисоб рақамлари очишни сўрагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид