Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖСТ Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассислар тақдим этишга тайёр
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Жаҳон савдо ташкилоти вакиллари – бош директор ўринбосари Алан Вулф ва Котибиятнинг янги давлатлар қўшилиши бўйича департамент директори Майка Ошикава билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбек томони меҳмонларни қишлоқ хўжалигини такомиллаштиришга ва аграр секторда давлат ролини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар билан таништирди. Ўз ўрнида, А.Волф амалга оширилаётган ислоҳотларга ёрдам кўрсатиш мақсадида, ЖСТнинг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассисларни тақдим этишга тайёргарлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолик учун музокаралар жараёнига тайёргарлиги бўйича фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026