Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср ҳукумати 2020 йилда янги пойтахтга кўчиб ўтади
Мисрда янги пойтахтни барпо этиш билан шуғулланаётган компания раҳбари Муҳаммад Абдулатифнинг маълум қилишича, Мисрнинг ҳукумат идоралари янги маъмурий марказга 2020 йил ўрталарига яқин кўчирилади. Бу ҳақда Мисрнинг Al-Ahram нашри хабар қилди.
Бу баёнот Мисрнинг янги пойтахтида “ақлли шаҳар” технологиясини жорий қиладиган Honeywell технологик компанияси билан ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш вақтида берилди.
Абдулатифнинг таъкидлашича, айни вақтда Қоҳирада жойлашган барча департамент ва вазирликлар 2020 йил ўрталарига “Янги Қоҳира”га кўчиб ўтади. Хорижий давлатлар элчихоналарига ҳам янги пойтахтдаги иншоотларни банд қилиш таклиф қилинади.
Мисрнинг янги пойтахтини бунёд қилиш лойиҳаси 2015 йилда бошланган. Ҳукумат режаларига кўра, шаҳар мамлакатнинг сиёсий ва молиявий марказига айланиши керак. У амалдаги пойтахт Қоҳирадан 45 км узоқликда жойлашган ва 5-7 млн кишига мўлжалланган.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026