Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 17-22 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида давлатлар ўртасидаги чегарани демаркация қилишнинг якуний ҳужжатларини тайёрлаш давом эттирилган.
Музокаралар икки давлат учун анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йиғилиш якунида тегишли Баённома имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 январидан 1 февралига қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласида музокаралар ўтказганди.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026