Ўзбекистон | 16:50 / 23.02.2019
8971
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида 70 дан ортиқ кўча таъмирланади

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги 269 сонли қарори билан Тошкент шаҳридаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхати тасдиқланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтдаги 70 дан ортиқ кўчаларда таъмирлаш ишлари жорий йилнинг декабрига қадар бажарилади. Жами 1 844 688 кв метр йўллар таъмирланади, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ.

Хусусан:

1. Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 35077 кв метр;
2. Маҳаллалар ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 872852 кв метр;
3. Туман прокурорлари секторларида аниқланган ички йўллардаги камчиликларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 417394 кв метр;
4. Шаҳар аҳолиси ва маҳалла фаолларининг ариза ва шикоятларини ижобий хал қилиш учун туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги 519365 кв метр майдон таъмирланади.

Шаҳар марказий ва ички кўчалари таъмирланиши билан бир қаторда улардаги ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид