Венесуэла БМТни АҚШнинг гуманитар ёрдами хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Венесуэла БМТ бош котиби Антониу Гутеррешни АҚШ шубҳали тарзда Венесуэлага ўз гуманитар ёрдамини “суқиштираётгани”, унинг остида қурол бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса маълум қилди.
“Бу гуманитар ёрдам орасида қурол бўлиши мумкин”, деб айтган Арреаса.
“Бу ёрдам Венесуэлага бунинг учун зарур бўлган оддий тамойилларга ҳам амал қилинмаган ҳолда етказилмоқда. Бош котиб бунинг ортидан синчковлик билан кузатмоқда”, деб қўшимча қилган у.
Таъкидланишича, қуроллар орасида йирик калибрли пулемётлар, автоматик гранатомётлар, кўчириб юрилувчи зенит-ракета мажмуалари, ўқотар ва артиллерия қуролига ўқ-дори бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Колумбияга бир қатор ҳарбий самолётларни жўнатган. Давлат департаментида таъкидланишича, бу самолётларга гуманитар ёрдам ортилган. Венесуэла ҳукумати эса гуманитар ёрдам остида иғво тайёрланаётганини таъкидламоқда.
Венесуэланинг Вашингтондаги вакили мухолифатга қурол берилиши режалари йўқлигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024