Бешта камерали биринчи смартфон тақдим этилди

Фото: Nokia
Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқарадиган Финляндиянинг HMD Global компанияси бешта камерали биринчи смартфонни тақдим этди. Бу ҳақда компания сайтидаги хабарда айтилади.
Nokia 9 PureView гаджет орқа панелида Zeiss оптикаси билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарувчилар айтишича, бешта камерадан олинган тасвирларнинг автоматик уйғунлашуви суратга олингандан кейин тасвир фокусини тартибга солишга имкон беради, шунингдек, 12 мегапиксел ҳажмдаги «ноёб динамик диапазон» беради.

HMD Global’нинг маълум қилишича, ушбу смартфон айнан фотосуратчилар учун махсус яратилган, гаджет RAW сиқилмаган шаклида суратга олади ва расмларни тўғридан-тўғри қурилмада таҳрирлаш мумкин.

Nokia 9 олти дюймли экранга эга, Qualcomm Snapdragon 845 процессорида ишлайди, унда 6 гигабайт оператив ва 128 гигабайт ички хотира бор. Аккумулятор қуввати 3320 мАс.ни ташкил қилади, дея аниқлик киритган The Verge.

Кутилишича, смартфон сотуви март ойида бошланади. АҚШда у 699 доллар туради, лекин бошқа мамлакатлардаги нархлар бозорга қараб ўзгаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Samsung янги смартфонларни тақдим этганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Техинспекция «Дубай шоколади»да хавфли бактерияларни аниқлади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
Ўзбекистон | 07:35
-
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 07:32
-
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
Ўзбекистон | 07:21
Мавзуга оид

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025