14:14 / 25.02.2019
21733

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3578-сон, 2018 йил 13 июлдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3852-сон, 2018 йил 4 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3929-сон, 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сон ва 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4028-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқув жараёнини оптималлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сон Фармони 5-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“давлат мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан келишган ҳолда тегишли таълим муассасалари раҳбарлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (кафедра мудирлари) олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан Вазирлик вакили иштирокида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов натижаларига кўра лавозимига тайинлади ва лавозимидан озод этилади”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг рус тилидаги матнида:

16-позициянинг “Контролирующий орган” устунидаги “Государственным комитетом Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам” сўзлари “Инспекцией по контролю за горно-геологической деятельностью при Государственном комитете Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам” сўзлари билан алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-842-сон қарори 3-банди иккинчи хатбошидаги “Ўзагролизинг” АЖ” сўзлари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ” сўзлари билан алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сон қарори 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини доимий равишда янгиланиб турилишини таъминласин”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши таркибининг рус тилидаги матни ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Каримов М.А. - председатель АО «Узагротехсаноатхолдинг»”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарорида:

9-бандда:

биринчи хатбошидан “ва сув” сўзлари чиқариб ташланди;

иккинчи хатбоши “савдо харид корхоналари” сўзларидан кейин “шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар” сўзлари билан тўлдирилди;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида шартномалар тузишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сон қарори 1-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ”;

“б” кичик бандда:

биринчи хатбошидан “янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва” сўзлари чиқариб ташланди;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Бунда ушбу кичик банднинг шартлари якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларига татбиқ этилмайди. Экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширилади, ушбу қарорга иловада кўрсатилган хом ашё товарлари, шунингдек, инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3 377-сон қарорида:

1-банднинг “а” кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташланди;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисобланади;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“2. Белгилаб қўйилсинки:

юридик шахслар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмасдан қўлланилади;

божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк божхона декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги “2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3438-сон қарорида:

2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилди:

“Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини сотиш, истисно тариқасида, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг асослантирилган таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган ҳажмларда тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа котировкаларининг ўртача нархлари асосида амалга оширилиши мумкин;

марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга квартал давомида биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилмаган кора металлар прокатининг ҳажмлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши лозим”;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“5. Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикага олиб келинадиган металлургия хом ашёси (ТИФ ТН кодлари 2619, 7203, 7204, 7207, 7224) 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин”.

Top