Жамият | 08:41 / 25.02.2019
37189
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида босқинчилик юз берди

2019 йил 22 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи Н.Х. юзини эгнидаги кийими билан беркитиб, пичоқ ва темир қувур билан қуролланган ҳолда “Прогресс газ сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ ёқилғисини қуйиш шохобчасининг оператор хонасига бостириб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у шу шохобча операторлари Н.Р. ва М.С. танасининг турли жойларига темир қувур билан уриб жароҳат етказган.

Сўнг М.С.ни пичоқ билан қўрқитиб кассадан 505 000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан яширинаётган вақтида шу ҳудудда тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ходимлари томонидан ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид