19:59 / 25.02.2019
8497

Туркманистонда янги аэропорт қуриш режалаштирилмоқда   

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов саноат ва коммуникациялар вазирлигига “Gundogdy” корхонаси билан Лебап вилоятида аэропортни лойиҳалаштириш ва қуришга шартнома тузишга рухсат берди. Бу ҳақда “Туркманистон. Олтин аср” нашри хабар берди

Янги аэропорт Керки шаҳрида пайдо бўлади ва унинг ўтказиш қобилияти соатига 100 йўловчини ташкил қилади.  

Қурилиш ишларини жорий йил майида бошлаш, аэропортни эса 2021 йил апрелидан кеч бўлмаган муддатда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Top