ОАВ: Британияда 15 нафар вазир Brexit туфайли истеъфога чиқишга тайёр

Фото: Getty Images
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй вазирларнинг оммавий бош кўтариши билан тўқнаш келиши мумкин - агар у ЕИ билан келишувсиз Brexit’га борса (Европа иттифоқидан чиқиш), камида 15 киши истеъфога чиқишга тайёр. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Мэй оммавий истеъфога йўл қўймаслик ва ЕИдан келишувсиз чиқиб кетишдан воз кечишга тайёр. Куни кеча британиялик 23 нафар қонун чиқарувчи махфий учрашув ўтказиб, Brexit’нинг келишувсиз сценарийсини қандай қилиб тўхтатишни муҳокама қилган. Британия парламенти аъзолари агар Мэй келишуви рад этилса, бош вазирдан Brexit кечиктирилишига эришмоқчи.
Нашрнинг қайд этишича, улар орасида бизнес ишлари бўйича вазир Грег Кларк, адлия вазири Дэвид Гауке, шунингдек, меҳнат ва пенсиялар вазири Эмбер Радд ҳам бор. Тори партияси бошқа аъзолари ҳам келишувсиз Brexit’га йўл қўймаслик учун истеъфога чиқишга тайёр турибди. Партиянинг 25 нафар аъзоси ҳам Мэйга қарши «қўзғолон»ни қўллаб-қувватлаши мумкин, деб ёзади нашр.
Консерватив партиядаги манбанинг сўзларига кўра, агар 20 нафар вазир истеъфога чиқса, бу «Британия ҳукумати учун жуда ёмон оқибатларга олиб келади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Британия ҳукумати Brexit’ни кечиктиришга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

00:21 / 07.06.2025
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

18:41 / 02.06.2025