Жаҳон | 00:00 / 26.02.2019
9254
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин билан учрашгани Ханойга учиб кетди

Фото: AFP 2019 / Anthony Wallace, pool

АҚШ президенти Дональд Трамп Вьетнам пойтахти Ханойга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашгани учиб кетди. Икки етакчининг иккинчи учрашуви 27-28 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Трампнинг самолёти Вашингтон яқинидаги “Эндрюс” авиабазасидан учиб кетган.

АҚШ ва Шимолий Корея Сингапурдаги саммитда Корея яриморолини ядровийсизлаш ва Пхеньян ҳамда Вашингтон муносабатларини яхшилаш бўйича эришилган келишувларни бажаришдаги қадамларнинг амалга оширилиши бўйича келишиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ўшандан бери аниқ қадамлар амалга оширилмаган: Пхеньян Вашингтондан келишувларнинг бажарилишини, АҚШ маъмурияти эса Шимолий Корея томонидан ядровийсизлаш бўйича янги қадамларни кутиб қолмоқда.

Аввалроқ Ким Чен Ин Трамп билан учрашувга зирҳли поездда жўнаб кетгани маълум қилинганди. 

Мавзуга оид