Фан-техника | 22:30 / 28.02.2019
14255
2 дақиқада ўқилади

Ferrari янги суперкари ҳақида маълум қилди 

Фото: Ferrari / twitter

Ferrari компанияси янги суперкари F8 Tributo ҳақида маълум қилди. Ушбу машина 488 GTB модели ўрнига келади. Компания тарихида V8 двигателли энг кучли ва тезкор модел бўладиган суперкарнинг расмий тақдимоти Женевада март ойида бўлиб ўтади.

Ўрта моторли купе 488 GTB’дан 40 кг енгилроқ бўлиб, 720 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. Автомобиль 100 км/соат тезликка 2,9 сонияда эришади, максимал тезлиги эса соатига 340 кмни ташкил қилади. 

Фото: Ferrari / twitter

Машинанинг баъзи деталлари компаниянинг аввалги моделларига ўхшаш ишланган. Мисол учун, машинанинг иккита думалоқ орқа фараси 8 цилиндрли моделлар орасида биринчи бўлиб бундай орқа фаралар қўлланган Ferrari 308 GTB’дан олинган.

Фото: Ferrari / twitter

Янги суперкар интерьери модернизацияланган, 8,5 дюймли экранга эга мултимедиа тизими, кўриниши ўзгартирилган олд панел ва асбоблар панели, ўлчами кичрайтирилган рул олган.  

Машина йил охирида савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Фото: Ferrari / twitter
Фото: Ferrari / twitter

Мавзуга оид