Жаҳон | 11:44 / 28.02.2019
22138
2 дақиқада ўқилади

Глобал фалокатнинг олдини олиш йўли топилди

Фото: PETER CLARKE/RMIT UNIVERSITY

Мельбурн университети (Австралия) кимёгарлари карбонат ангидридни қаттиқ углеродга айлантириш бўйича янги усулни ишлаб чиқдилар, у Ер атмосферасида карбонат ангидрид концентрациясини камайтириш учун ишлатилиши мумкин. Углерод диоксиди тутқичлари парник эффектни камайтиришга ва ўртача глобал ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Science хабар қилмоқда.

Тадқиқотчилар хона ҳароратида суюқ бўладиган металл қотишмалар асосидаги катализаторларнинг янги синфидан фойдаланганлар. Бундай катализаторларнинг бир тури суюқ галлий билан аралашган палладийдан иборат ҳамда алканларни нисбатан қимматли алкенларга айлантира олади. Аввалига олимлар галлий, индий ва қалай қотишмасини яратиб, унга каталитик фаол церий қўшишди ва уни сув томчилари бўлган шиша трубкага жойлаштиришди.

Олимлар ингичка симни суюқ металлга жойлаштирганда, церий бир қисми суюқлик юзасида ҳавода кислород билан реакцияга киришган ҳамда ультраингичка церий оксиди қатлами пайдо бўлган. Кейинчалик карбонат ангидрид гази трубкага киритилган, сим орқали эса - электр токи. Охир-оқибат углерод диоксиди катализатор томонидан сўрилди, у ерда қаттиқ углеродга айланди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, реакция механизми ҳали аниқ эмас, аммо беш босқични ўз ичига олиши мумкин. Церий кислород, парник газ ва сув билан ўзаро алоқага киришиб, ягона ён маҳсулотлар сифатида қаттиқ углерод ҳамда тоза кислород чиқаради.

Мавзуга оид