Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда ўрмон ёнғинлари CО₂ чиқиндиларининг рекорд даражада кўпайишига сабаб бўлди
Энг ёмон ҳолат Шимолий ва Жанубий Америкада кузатилган.
Сўнгги бир йил ичида ўрмон ёнғинлари туфайли атмосферага ажралган CО₂ чиқиндилари ҳажми рекорд даражага етди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ҳавайидаги Мауна-Лоа расадхонасида карбонат ангидрид миқдори 427ppm (ppm —миллиондан бир улуш) даражасига етгани қайд этилди (3,6 ppm’га ошган). Ёнилғидан кенг фoйдаланиш ва иқлим инқирози бошланишидан олдин ушбу кўрсаткич 280ppm эди.
Олимларнинг таъкидлашича, 2024 йилда инсоният экстремал об-ҳаво шароитларига анча яқинлашди. Энг кўп чиқиндилар Жанубий ва Шимолий Америкада кузатилди, чунки у ерда табиий ёнғинлар рекорд даражада кўп кузатилди. Ўтган йили газ, нефт ва кўмирни ёқишдан ҳосил бўлган чиқиндилар ҳажми ҳам ўсишда давом этиб, рекорд кўрсаткичга етди.
Тропик минтақалардаги иссиқ ва қуруқ шароитлар Эл-Нино табиий иқлим ҳодисасини юзага келтирди. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, ушбу ҳодиса бўлмаган тақдирда ҳам, CО₂ чиқиндилари рекорд даражада ўсган бўларди.
“Бугунги кунда дунё бўйлаб ҳукуматлар қазиб олинадиган ёнилғини арзонлаштириш учун тўққиз баробар кўп маблағ сарфламоқда, аммо экологик тоза энергияни истеъмолчиларга қулай ва арзон қилиш устида ишланмаяпти”, — деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иқлим инқирозида саноат корхоналарини айблаб.
Copernicus Европа масофадан зондлаш ва хариталаш хизмати маълумотларига кўра, 2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди. Ер юзасидаги ўртача ҳарорат саноатлашишдан олдинги даврга нисбатан 1,5 даражага кўтарилиб, 15,1 даражани ташкил этди. Олимларнинг таъкидлашича, 2025 йил бу рекордни янгиламаса-да, энг иссиқ уч йил қаторига кириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:40 / 26.01.2026
АҚШда кучли қор бўрони – фотосуратлар
19:38 / 04.12.2025
Nature журнали Ўзбекистон бўйича маълумотлардаги хатолар туфайли иқлим ҳақидаги шов-шувли мақолани қайтариб олди
22:57 / 03.12.2025
Экология – ниҳоят сиёсий муаммога айланяптими?
18:24 / 23.11.2025