Ўзбекистон | 19:20 / 28.02.2019
14318
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Покистонга парвозларни бекор қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий можаролар туфайли ҳаво йўллари ёпилганлиги сабаб 1 мартдаги Лоҳур-Тошкент қатновини бекор қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчиларга қўшимча тўлов ва оворагарчиликларсиз авиабилетларни қайтариш ва қайта брон қилиш имконияти тақдим этилади.

“Uzbekistan Airways кутилмаган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар 14 февралда худкуш Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида полиция колоннаси олдида ўзини портлатгандан кейин кескинлашди. Ҳужум учун жавобгарликни “Жайиши Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид