Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд томонидан кимларга маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин?
Суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этилгани учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахслар, Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этгани учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаётган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган Ўзбекистон қонунида маълум қилинган.
28 февраль куни ўз ишини бошлаган Сенат XVIII-ялпи мажлисида «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Қонунда қуйидага асосий тушунчаларга аниқлик киритилмоқда:
- маъмурий назорат
- маъмурий чеклов
- назорат остидаги шахс
- назорат остидаги шахснинг яшаш жойи
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бундан ташқари, назорат остидаги шахсларга нисбатан ўрнатилиши суднинг содир этилган қилмишнинг хусусияти ҳисобга олинган ҳолдаги қарори асосида маъмурий чекловларга аниқлик (алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш ва ҳ.к.) киритилмоқда ва улар тўлдирилмоқда.
Шу билан бирга, қонунда белгиланишича, қўлланиладиган маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органларининг тақдимномаси ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакиллари аризаси, шунингдек, меҳнат жамоаси, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига кўра, қисман бекор қилиниши мумкин.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025