Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақирди
Япония ташқи ишлар вазири Таро Кононинг маълум қилишича, Токио Ҳиндистон ва Покистонни ҳозирги можарога мулоқот йўли билан ечим топишга чақиради. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Япония Кашмирдаги вазият кескинлашиб кетганидан хавотирга тушмоқда», - деди Коно.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Токио Исломободни террорчиларга қарши қатъий чоралар кўришга чақиради.
Кононинг қайд этишича, Япония ҳар икки томонни ҳам вазмин бўлишга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон ва Ҳиндистон яна бир-бирига ўт очганди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:57 / 15.06.2026