Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Абу-Даби шаҳрида Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди. С.Свараж Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 46-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
ТИВ хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил кузида Ҳиндистонга давлат ташрифи ва жорий йилнинг январь ойида «Жўшқин Гужарат» халқаро инвестицион саммитида иштироки доирасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон-Марказий Осиё» мулоқоти биринчи вазирлар учрашувининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди, ушбу тадбирда минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган эди.
Вазирлар Ўзбекистон-Ҳиндистон ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши кун тартибларидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:50 / 21.09.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 20.09.2024
Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинган ва урушга юборилган ўнлаб ҳиндистонликлар ватанига қайтди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024