Жамият | 15:49 / 02.03.2019
14567
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда эр-хотиннинг жанжали пичоқбозликка айланди

2019 йилнинг 1 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи С.Д. ўз уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Ф.Х. (аёл)нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра. натижада Ф.Х. касалхонага ётқизилган. С.Д. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ маълумотида.

Мавзуга оид