23:24 / 03.03.2019
112207

Алишер Усмоновнинг яхтаси испан шаҳрида шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди 

Фото: Instagram

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Барселона портига келган яхтаси маҳаллий аҳоли орасида шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди.

Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар миллиардернинг ҳашаматли “Дилбар” яхтаси фонида суратларга тушиб, улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишмоқдалар. “Яқин атрофдаги бошқа миллиардерларнинг кемачалари Усмоновнинг кемаси олдида майда-чуйдадир”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Фото: Instagram
Фото: Instagram

156 метрлик яхта сув сиғимдорлиги бўйича яхталар ўртасида дунёда 1-ўринда (16 минг тонна) ва узунлиги бўйича 4-ўринда туради. Усмоновнинг кемасини узунлик бўйича фақатгина учта яхта – БАА президенти, Абу-Даби амири Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаёнга тегишли Azzam (180 метр), россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг Eclipse (162,5 метр) ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ол-Мақтумнинг Dubai (160 метр) яхталари ортда қолдиради.   

Фото: Instagram
Фото: Instagram

“Дилбар”нинг нархи ошкор қилинмаган, бироқ мутахассислар уни 600 млн доллар атрофида баҳолашади. Яхта 120 кишини қабул қила олади, иккита вертолёт майдончаси, бир нечта бассейн, кинотеатр, спортзал, ресторан билан жиҳозланган.

Усмонов яхтани 2 йилча аввал сотиб олган. У Усмоновнинг онаси исми билан аталади.

Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Top